Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик ўқувчи 113 та олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинди
Фото: The New York Times
АҚШда 17 ёшли ўқувчи қиз Жасмин Харрисон 113 та олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинди, ваҳоланки баъзи университетларда ўқишга кириш аризасини топшириш учун 90 доллар тўлаш керак бўлган. Агар қиз шу олий таълим муассасаларининг ҳаммасида ўқиганда умумий ҳисобда йилига 4,5 млн доллар стипендия олган бўларди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қиз Шимолий Каролинада жойлашган мактабни энг юқори баллар билан якунламоқда. У онаси билан бирга ўқишга киришга ариза бланкларини тўлғазиш учун уйқусиз тунларни ўтказишларига тўғри келган. Қизнинг айтишича, у баъзида бундан шунчалик толиққанки, қўшиқлар айтиб ўзини чалғитишга ҳаракат қилган.
Қиз охир натижада унга ўқишни таклиф қилган 113 та ўқув муассасасидан бирини – “Беннет” коллежини танлаган. У янги туғилган чақалоқлар интенсив терапия бўлимида ҳамшираликка ўқишга қарор қилган.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025