Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Афғонистондаги диний маросимда 30 нафар бола ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Ўтган ой Қундузнинг шимолий қисмида Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ўлдирилган 36 кишининг 30 нафари болалар бўлган. БМТнинг Афғонистондаги миссияси душанба кунги ҳисоботида шу ҳақида маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, 2 апрель куни Дашти арчи туманидаги маросимда ҳам 71 киши ҳалок бўлган бўлса, улардан 51 нафари болалар бўлган.
Маълумотда келтирилишича, аслида рақамлар бундан-да кўпроқ, бироқ қатъий текширув усулига кўра ҳар бир ўлим ҳолатини тасдиқлаш учун уч мустақил манба талаб этилади.
Манбада таъкидланишича, Қуръон тиловат қилиш маросими ҳақида кенг оммага эълон қилинган бўлган, йиғилганлар асосан маҳаллий фуқаролар бўлиб, аксарият болалар ҳатто 10 ёшга ҳам етмаган бўлган.
Афғонистондаги БМТ миссиясининг қўшимча қилишича, қурбонлар орасида болаларнинг кўплиги афғон ҳукуматининг уруш қоидаларига ҳурматини шубҳа остига қўяди.
Ҳужумдан сўнг Афғонистон ҳукумати мақсад "Толибон" ҳаракатининг ҳарбий йиғилиши бўлганини, у ерда толибларнинг олий қўмондонлари йиғилганини маълум қилган.
БМТ кузатувчилари жабрланганлар орасида фақат оддий фуқаролар бўлганми ёки толиблар раҳбарлари ҳам авиазарба остида қолганми - тасдиқлай олишмади.
Кобул ва Қундуз расмийлари БМТ ҳисоботига зид маълумотлар беришган, баъзилари ҳатто тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилганини ҳам рад этишган.
Ҳукумат воқеани ўрганиш учун икки жамоани йўллаган, бироқ ҳозирча уларнинг ҳеч бири ўз хулосаси билан бўлишмади, дейилади БМТ ҳисоботида.
Мавзуга оид
15:58 / 11.02.2026
БМТ Бош ассамблеяси раҳбари Бербок БМТ низомига амал қилишга чақирди
15:14 / 06.02.2026
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари: “Биз — тирик қолиш режимидамиз”
07:21 / 31.01.2026
Саратондан ўлим нега кўпайди? 1980–2021 йиллардаги динамика
22:43 / 30.01.2026