Жаҳон | 15:17 / 10.05.2018
41595
1 дақиқада ўқилади

Асад учинчи жаҳон уруши ва Россия раҳбарияти ҳақида гапирди 

Фото: AP

Сурия президенти Башар Асаднинг айтишича, Россия томони Сурия ҳудудидаги можаро учинчи жаҳон урушига айланиб кетишига йўл қўймайди. Бу ҳақда у SANA’да эълон қилинган интервьюсида айтиб ўтган.

Таъкидланишича, Асадга минтақадаги вазият эътиборга олинган ҳолда бундай уруш эҳтимоли тўғрисида савол беришган.

«Йўқ, битта сабаб билан: чунки, Россияда доно раҳбарият бор», - деди Асад.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Россия-Америка муносабатлари совуқ урушдан ҳам «каттароқ нимагадир» ўхшамоқда.

«Мен умид қиламанки, биз бу қудратли давлатлар ўртасида тўғридан-тўғри можарога гувоҳ бўлмаймиз, сабаби бу қолган бутун дунёни назоратдан чиқариб юбориши мумкин», - деган Асад.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Россияни Суриядаги ҳарбий амалиёт ҳақида аввалдан хабардор қилгани тўғрисида маълумот берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид