Жаҳон | 23:45 / 10.05.2018
5452
2 дақиқада ўқилади

Нетаньяху дунёни Суриядан Эронни “сиқиб чиқаришга” чорлади

Фото: REUTERS / Amir Cohen

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Сурияга кечки вақт берилаётган зарбаларга илк бор изоҳ берди ҳамда Эрон кучларининг у ерда бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди ва жаҳон ҳамжамиятини бу масалани биргаликда ҳал қилишга чорлади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, исроиллик ҳарбийлар Голан тепаликларидаги позицияларининг ракета зарбасига учрашига жавобан Эроннинг Суриядаги ўнлаб объектларига ҳужум қилганлар.    

“Эрон қизил чизиқни босиб ўтди. Бизнинг жавоб шунга монанд бўлди. Исроил мудофаа армияси Эроннинг Суриядаги позицияларига кенг кўламли ҳужумни амалга оширди”, деб айтган Нетаньяху.

Нетаньхунинг айтишича, бирорта ракета Исроил ҳудудига тушмаган.

“Биз узоқ давом этаётган кампанияни олиб бормоқдамиз ва бизнинг сиёсат равшан: Эронга Сурияда ҳарбий борада ўрнашиб олишга ижозат бермаймиз”, деб қўшимча қилган Нетаньху.

Нетаньхунинг таъкидлашича, Исроил ўз ҳудудига берилган зарбаларга жавоб беришни давом эттиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид