Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:24 / 11.05.2018
17901
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди
Фото: Reuters
АҚШ молия вазирлиги Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши санкцияларни кенгайтирди. Санкциялар рўйхатига 6 жисмоний шахс ва 3 компания тушган.
8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Трамп Вашингтон Эронга қарши энг юқори даражадаги санкцияларни киритмоқчилигини ва Эрон ядровий қуролни яратиш дастурини жорий қилса, унда уни жиддий оқибатлар кутаётганини айтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш