Жаҳон | 09:37 / 11.05.2018
3460
1 дақиқада ўқилади

Гватемала Венесуэла ва Швециядан элчиларини чақиртириб олишни сўради

Фото: Nir Alon /globallookpress

Гватемала Ташқи ишлар вазирлиги Швеция ва Венесуэла ҳукуматидан ўз элчиларини ортга чақиртириб олишни сўради, бу «ички ишларга аралашув» туфайли юз берди. Бу ҳақда Гватемала ТИВ сайтидаги хабарда айтилади.

«Элчилар Андерс Компасс ва Элена Алисия Сальседо Полео вазифаларини бажариш чоғида ўзига Гватемала давлати ички ишларига аралашув бўлган функцияларни олгани ва бу мамлакат ташқи сиёсатига мос келмаслиги туфайли, уларни ортга чақиртириб олиш ҳақида мурожаатлар юборилди», - дея маълум қилишган ташқи сиёсат идорасидан.

Таъкидланишича, мурожаатларни юбориш элчилар Гватемалада нон-грат шахслар деб эълон қилинганини англатмайди.

Хабарда кўрсатилишича, Гватемала ҳукумати Швеция ва Венесуэла элчиликка янги номзодларни кўрсатишини кутмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид