Бош прокуратура 1 млн долларни тўламаётган тадбиркорга нисбатан жиноий иш очди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳиндистонлик тадбиркор Прем Назир мурожаати бўйича жиноий иш очди. Бу ҳақда Прем Назирнинг Facebook саҳифасида маълум қилинган.
Унда ёзилишича, Бош прокуратура тошкентлик тадбиркор, «Tibbiyot Dunyosi» фирмаси раҳбари А.Б.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У йирик миқдорда фирибгарлик қилганликда гумон қилинмоқда. Жиноий иш очилишига ҳиндистонлик тадбиркор Прем Назир асос солган ва Сингапурда рўйхатдан ўтган «Profil Trading Pte.Ltd» компанияси билан имзоланган шартнома бажарилмаганига доир важлар асос бўлган.
Назирнинг саҳифасида таъкидлашича, унинг компанияси 2015 йили Бўриевнинг фирмаси орқали Ўзбекистонга 1 097 580 АҚШ долларига тенг вакцина етказииб берган. Шундан буён, тадбиркор ўзбекистонлик ҳамкоридан пулни ололмаган. Ўзбекистонлик тадбиркор эса, вакциналар инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилганини даъво қила бошлаган.
Прем Назирнинг уқдиришича, унинг «Tibbiyot Dunyosi» билан ҳамкорлик қилишида фирма 105 минг долларлик шартнома шартини сидқидилдан бажаргани муҳим рол ўйнаган. Назир шундан сўнг, йирик миқдордаги шартномани хавотирланмай имзолаган. Бироқ кейинги жараёнлар чув туширилганини англата бошлаган.
Таъкидлаш ўринлики, KUN.UZ Прем Назир мурожаатини ўрганиш жараёнида эди. Эслатиб ўтамиз, Назир раҳбарлик қилаётган «Profil Trading Pte.Ltd» фирмаси Ўзбекистонда йирик фармацевтика корхоналаридан бирини барпо этишни режалаштираётган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
-
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25
-
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади
Ўзбекистон | 16:17
-
Қоидабузарларга тезкор имтиҳон, 100 фоиз овоз олган Имомали ва даладаги туркманлар – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 16:01
Мавзуга оид

12:21 / 10.04.2021
«Effect.uz» сайти мухбирларига қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхатга ўзгартирилди

20:45 / 06.04.2021
Бош прокуратура: Effect.uz сайтининг икки мухбирига қидирув эълон қилинган

20:05 / 30.03.2021
Қийноқ учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

11:04 / 01.03.2021