ЕИ Эрон нефтига пул тўлашда доллардан еврога ўтмоқчи
Евроиттифоқ Эрондан келувчи нефтга тўловни амалга оширишда доллардан еврога ўтишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» Брюсселдаги дипломатик манбага асосан хабар берди.
«Мен шундай маълумотга эгаманки, ЕИ Эрон нефтига тўловни амалга оширишда АҚШ долларидан еврога ўтиш ниятидадир», - дея айтиб ўтган манба.
ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг сўзларига кўра, Евроиттифоқ давлатлари келаётган бир неча ҳафта ичида Эрон билан иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва чуқурлаштириш бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқишга келишиб олган.
Маълум бўлишича, гап нефть ва газ, нефть маҳсулотлари билан савдо қилишни давом эттириш ҳамда самарали банк транзакциялари ҳақида кетяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Трампнинг нефть бозоридаги иккиёқлама ўйини ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:29
Британия армиясининг собиқ аскари Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилди
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024