Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШга Корея ярим ороли бўйича чақириқ билан чиқди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва КХДР билан музокараларда иштирок этаётган бошқа давлатларни Корея ярим оролида тинчлик ўрнатиш имкониятига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, халқаро ҳамжамият КХДР ҳукумати минтақада тинчликни ушлаб туриш учун амалга оширган саъй-ҳаракатларини тан олиши лозим.
Ван И Парижга амалга оширган ташрифи давомида шундай баёнот билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШ билан саммитни бекор қилиш ҳақида таҳдид қилганди. Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ким Ке Гван баёнотида айтилишича, КХДР Ироқ ва Ливиянинг йўлидан кетмоқчи эмас. Унинг фикрича, бу давлатларда, улар ғарб мамлакатларига бўйсунганидан кейин таназзул юз берди.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026