Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги энг йирик металлургия комбинати иши тўхтаб қолди
Украинада «АрселорМиттал Кривой Рог» энг йирик металлургия комбинати ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда «Украина мустақил касаба уюшмалари конфедерацияси» хабар қилган.
Бунга ишчиларнинг иш ташлаши сабаб бўлгани айтиляпти.
«Ишчилар носоз техникада ишлашдан бош тортишди, ҳамда бу бутун корхонанинг ишининг тўхтаб қолишига сабаб бўлди, чунки биронта локомотив ўз жойидан қўзғалмади», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, комбинат ходимлари раҳбариятдан корхонада хавфсиз иш шароитларини талаб қилишмоқда. Корхонада ишловчи бирламчи касаба уюшма ташкилотлари қўшма йиғилиш ўтказади ва кейинги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026