Жаҳон | 12:38 / 18.05.2018
23793
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги кимёвий ҳужумларга Россия айбдор - АҚШ

Фото: AFP

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг маълум қилишича, беш йил муқаддам Сурия ҳудудида кимёвий қурол йўқ қилинишига кафолат берган Россия рўй берган барча ҳодисаларга масъулдир. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилади.

Науэртнинг сўзларига кўра, АҚШ кимёвий қурол қўлланилишини қабул қилиб бўлмас, деб ҳисоблайди ва уни қўллашда айбдор бўлган барчани жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Суриянинг Саракибасида хлор қўлланганига Россия масъул эканини билдиради.

«Россия 2013 йилда бутун дунёга Суриядаги кимёвий қурол захиралари йўқ қилинишига кафолат берганди. Якунда айнан ушбу давлат бундай моддалар у ерда қўлланилаётганига жавобгардир», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россияга қарши янги санкциялар тайёрлаш ҳақида топшириқ берганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид