Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко МДҲ доирасида имзоланган битимлардан чиқишга ваъда берди
Украина мамлакат миллий манфаатларига тўғри келмайдиган МДҲ доирасида имзоланган шартномалардан чиқади. Президент Петр Порошенко сиёсий репрессиялар қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирлар вақтида шундай баёнот берди, дейилади Украина президентининг расмий сайтида.
"Украина МДҲни империядан маданиятли ажралиш жиҳози сифатида кўрган. Россиянинг айби билан маданиятли ажралишнинг уддасидан чиқилмади. Москва ҳамдўстликни эски иттифоқ давридагидек янгиланган империяга айлантиришга ҳаракат қилди", - деди Порошенко.
"Энди эса Украина МДҲ доирасида тузилган барча халқаро шартномаларни диққат билан қайта кўриб чиқади ва миллий манфаатларга оз бўлса-да тўғри келмайдиганларидан чиқади", - таъкидлади у.
Шунингдек Порошенко ўзининг тарихий миссиясига доир тушунчаси билан ўртоқлашди: "Украинани Россия империяси томон етакловчи ҳалокатли хавфли зонадан олиб чиқиш".
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026