Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙТҲ, ҳалок бўлганлар бор
20 май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Бағдод туманида яшаган И.С. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини Полосон қишлоғи марказида ҳайдаб кетаётиб қарама қарши йўналишда келаётган И.А. бошқарувидаги “ГАЗ-3507” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси И.С. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган ва икки нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошкент-Ўш” йўлида мудҳиш ЙТҲ юз бергани, аёл ва унинг уч ёшли ўғли ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026