Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда "ажрашув солиғи" оммалашмоқда
Ханчжоу полицияси (Хитой) маҳаллий барлардан бирида шубҳали халтани аниқлади. Унда 2 миллион юань (314 минг АҚШ доллари) борлиги маълум бўлди. Кейинроқ полиция бу шаҳарда яшовчи кишилардан бирининг собиқ маъшуқасига "ажрашув учун тўлов" сифатида қолдирган пуллари эканини аниқлади. BBC шу ҳақида хабар берди.
Эркакнинг собиқ маъшуқаси жўнатмани олмаган ва шу боис полициячилар халтани эгасига қайтаришга мажбур бўлишган.
Шунга қарамай, сўнгги вақтларда Хитойда "ажрашув солиғи"ни тўлаш ҳолатлари кўпаймоқда. Қоидага кўра, муносабатларни тўхтатишга қарор қилган томон "солиқ" тўлайди. Тўлов миқдори жуфтлик бирга ўтказган вақт, саъй-ҳаракатлар ва сарфланган пуллардан келиб чиқиб ҳисобланади.
Социологларнинг сўзларига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар фақат бир қарашда ижобийдек туюлиши мумкин. Бироқ экспертлар ажрашувга солиқ киритиш жамиятда барчаси пул билан ўлчанувчи истеъмолчилик кайфияти мавжудлигидан далолат беради, деб ҳисоблашмоқда. Бошқалар учун эса бундай тўловлар – эркаклар ва аёллар ўртасидаги кучли ижтимоий тенгсизлик натижаси, зеро аксарият аёллар оила учун карьерадан воз кечади ва эркакка нисбатан заифроқ вазиятда қолади.
Мавзуга оид
20:44
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026