Жаҳон | 10:05 / 22.05.2018
3419
1 дақиқада ўқилади

КХДР жанубий кореялик журналистлар рўйхатини 3-марта тасдиқламади

Фото: Reuters

Шимолий Корея раҳбарияти Жанубий Кореядан бўлган журналистлар рўйхатини тасдиқлашдан учинчи марта бош тортди. ОАВ ходимлари Пунгеридаги ядровий полигонни бузиш ишларини ёритиши керак эди, деб хабар қилмоқда «Рёнхап».

«Биз рўйхатни Пханмунжом алоқа канали орқали бугун соат 09:00 (Тошкент вақти билан 05:00)да топширишга ҳаракат қилиб кўрдик, бироқ КХДР уни қабул қилишдан бош тортди», - дея маълум қилган Жанубий Кореянинг Миллий бирлашув ишлари бўйича вазирлиги вакили.

Шунингдек, у жанубий кореялик журналистларга кириш учун рухсатнома олишга халақит бераётган қийинчиликлар туфайли афсусда эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс АҚШ КХДРга нисбатан ҳеч қачон ҳарбий вариантни истисно этмагани ҳақида айтиб ўтганди

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид