Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Шойгу Тошкентда. У Ўзбекистон президенти қабулида бўлади
Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу 21 май куни Тошкентга келди. У 22-23 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифини амалга оширмоқда.
У Тошкентда халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Сергей Шойгу билан музокаралар олиб боради. Унда икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари хусусида сўз юритилади.
Шунингдек, ташриф доирасида Россия мудофаа вазири Қуролли Кучлар академияси билан танишиши, ҳукумат даражасидаги бир қанча учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Россия мудофаа вазирининг матбуот котиби Россияна Марковскаянинг маълумот беришича, Сергей Шойгу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026