Исроил Ғазо секторига зарба берди

Фото: Facebook/ShehabAgency
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги «денгиз полицияси» позицияларига зарба берди. Бу ҳақда The Jerusalem Post Фаластин ОАВга асосан хабар қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Ғазодаги портга ҳужум натижасида ёнғин келиб чиққан.
Таъкидланишича, Исроил ҲАМАСнинг бир нечта ҳарбий объектларига ҳам авиазарба берган.
Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ал-Қудс ишлари бўйича вазир Зеэв Элькин Ғазо секторида ўнлаб фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувлар ва АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

10:11 / 28.03.2025
Исроилда ҳукуматга қарши намойишлар қайта бошланди

08:05 / 28.03.2025
Нетаняҳу Ғазони босиб олиш билан таҳдид қилмоқда

22:36 / 27.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди

19:45 / 24.03.2025