Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абрамович Исроил фуқаролигини оляпти
«Челси» футбол клубининг россиялик эгаси Роман Абрамович Исроилга фуқароликни олиш учун жўнаб кетди.
Israel Hayom нашри маълумотига кўра, миллиардерни бундай қадам қўйишга Буюк Британия визасини расмийлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар мажбурлаган.
Шунингдек таъкидланишича, Саратовда таваллуд топган 51 ёшли тадбиркор Тель-Авивнинг Неве-Цедек туристик туманида катта, ҳашаматли уй қурмоқда. Бундан ташқари, ўзи томонидан 25 млн долларга сотиб олинган «Версано» меҳмонхонасига эгалик қилади.
Абрамович «Челси»ни 2003 йилда 140 млн фунт стерлингга сотиб олган. Якунига етган мавсумда «аристократлар» Англия чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади ва мамлакат Кубогини қўлга киритди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026