Жаҳон | 16:20 / 24.05.2018
17152
1 дақиқада ўқилади

КХДРда ядровий полигон бузиб ташланди

Шимолий Кореядаги «Пунгери» ядровий полигонида мамлакат ҳарбийлари учта синов шахтаси, ер устидан кузатиш пунктлари, қўриқлаш иншоотлари, шунингдек, полигонга хизмат кўрсатиш учун керак бўлган бошқа объектларни бузиб ташлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бузиш ишлари КХДР Ядро қуроли институти томонидан амалга оширилган ва бу ядровий синовларни ўтказиш қарори қатъий эканини очиқ кўрсатиб бериш мақсадида қилинди.

Фото: REUTERS /DigitalGlobe /Maxar company

«Пунгери» ядровий полигонидааги синов шахталари ҳамда иншоотларнинг портлатилиши натижасида атроф-муҳитга радиоактив материаллар сизиб чиқиши кузатилмади», - дейилади институт баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореяда хорижий журналистлар кучли ёмғир туфайли «Пунгери» ядровий полигонига бора олишмаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид