Спорт | 13:37 / 26.05.2018
9032
1 дақиқада ўқилади

Киевда бугун тартибни сақлашга 10 минг полициячи жалб этилади

Фото: New Straits Times

Киевда бугун УЕФА Чемпионлар лигаси финали вақтида Украина ИИВ тизими идораларининг 10 минг ходими тартибни сақлайди. Бу ҳақда Киев полицияси матбуот хизмати хабар берган.

"Куннинг иккинчи ярмида ва ўйин охирига қадар ИИВ тизимининг барча идораларидан жалб этилган 10 000 ходим тартибни сақлашга жалб этилади", - дея хабар беришган полициядан.

Маҳкамадан билдиришларича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари можаролар ва фитналар юзага келмаслиги учун барча нарсани қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевда "Ливерпуль" ишқибозлари ҳужумга учраганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид