Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10тадан 9та! Испан клублари еврокубокларда тенгсиз
"Реал Мадрид" ҳамда "Атлетико Мадрид" 2017/18 йилги мавсумдаги икки еврокубок – Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасини қўлга киритишди.
Бу испан клубларининг сўнгги 5 йилдаги 9-еврокубоги бўлди. Примера аъзолари ушбу муддат ичида 5 маротаба Чемпионлар Лигасини ("Реал Мадрид" 4 маротаба, "Барселона" 1 маротаба) ва 4 маротаба Европа Лигасини ("Севилья" 3 маротаба, "Атлетико" 1 маротаба) қўлга киритишган.
Инглиз клублари эса ушбу вақт оралиғида бир маротаба Европа Лигасида зафар қучишган – ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" ғолиб бўлган эди.
Шунингдек, испан клублар ушбу муддат орасидаги барча Европа Суперкубокларида ғолиб бўлишган.