Жамият | 18:00 / 28.05.2018
10667
1 дақиқада ўқилади

Нуротада мудҳиш ЙТҲ, 2 киши ҳалок бўлди

27 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Д.Қ. ўзининг бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинани “Нурота-Қизилча” йўлининг 65-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган О.М. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Натижада “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Қ. ва унинг йўловчиси У.С. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили ўртача қанча ЙТҲ юз бериши айтилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид