Жаҳон | 08:39 / 30.05.2018
5321
1 дақиқада ўқилади
Трамп Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони лавозимига номзод таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп генерал-лейтенант Остин Скотт Миллерни Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги Қуролли кучлари қўмондони лавозимига номзод сифатида таклиф этди. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, агар АҚШ сенати Миллерни бу лавозимга тасдиқласа, у НАТОнинг Афғонистондаги «Қатъий қўллаб-қувватлов» жанговар бўлмаган миссияси қўмондонлигини ҳам қабул қилиб олади.
Таъкидланишича, генерал Миллер ҳозирги пайтда АҚШ Махсус амалиётлар қўшма қўмондонлигига раҳбарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ШҲТ учун терроризм ва экстремизм таҳдиди қаердан келаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
22:33
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024