Жаҳон | 09:58 / 31.05.2018
6942
2 дақиқада ўқилади

Лавров нега КХДРдан санкциялар босқичма-босқич олиб ташланиши лозимлигини айтди

Фото: ТАСС /Сергей Савостьянов

КХДР ядровий муаммоси ечими бутунлай бўла олмайди, бунинг учун ушбу давлатга қарши жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим. Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди. Унинг таъкидлашича, чеклов чораларини бекор қилиш жараёни кейинги музокаралар масаласига айланиши ҳамда босқичма-босқич бўлиши керак.

"Санкциялар ҳақидаги масалага келадиган бўлсак, шуниси аниқки, Корея ярим ороли ядровий муаммосига ечим топиш ҳақида гап бошлаб, биз у санкциялар бекор қилинмагунча, бутунлай бўла олмаслигидан келиб чиқмоқдамиз. Бунга қандай қилиб ҳаракатланиш, бу музокарачилар санъатига боғлиқ. Бироқ, битта ўтиришда буни қилиб бўлмайди. Бир ўтиришда ядросизланишни таъминлаш имконсиз, шунинг учун, албатта, қандайдир босқичлар ва бу босқичларнинг ҳар бирида қарама-қарши ҳаракат бўлиши керак", - деди Россия вазири шимолий кореялик ҳамкасби Ли Ён Хон билан музокаралар якунлари бўйича.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Россия ўзини АҚШ ва КХДР музокараларига аралашишга ҳақли, деб ҳисобламаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид