Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказганларга ҳукм ўқилди
2018 йил 31 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида “Водил” МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлисига Х.Холиқов бошчилик қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддаси 3-қисмининг “а” банди (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилганда) билан Рустамжон Олимжонович Норимов ва Шукуржон Шакиржонович Ганиевларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Судланувчилар Р.Норимов ва Ш.Ганиевлар гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктирган ҳолатда ва қонунга хилоф равишда жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини ўтказиш жиноятини содир этишган. Яъни, улар 2018 йил 9 апрель куни Фарғона тумани, Водил қишлоғи марказидаги 2-сонли мактабгача таълим муассаси ёнида қонунга хилоф равишда жуда кўп миқдордаги, қиймати 12.300 АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликларини махсус харидор Х.Асқаровага 99.937.500 сўмга ўтказишаётган вақтда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (СВОЖЖДЛҚКД) Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган ва тадбир якуни бўйича махсус харидорга сотилган 12.300 АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Р.Норимов ва Ш.Ганиевларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 2 (икки) йил муддатга сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Уларга нисбатан назорат қилувчи органннинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик каби қўшимча тақиқ (чеклаш)лар юклатилди.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, маҳкумлар эса, ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка муддат ичида шу суд орқали жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб кассация судлов ҳайъатига протест ёки шикоят келтиришлари мумкинлиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026