Жамият | 00:34 / 05.06.2018
12419
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда носоз автомашина сабаб икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 3 июнь куни Оқтунли қишлоғида яшаган А.Ж. “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини шу қишлоқ ички йўлида ҳайдаб кетаётганида, автомашинанинг орқа реактив тягаси чиқиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Воқеа оқибатида А.Ж. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда автомашинада бирга бўлган қизи ҳам касалхонага келтирилганида вафот этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид