Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй пўлат ва алюминий импортига божларни асоссиз, деб атади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Британия вазирлар маҳкамаси сайтида хабар қилинган.
«Бош вазир АҚШнинг Европа пўлат ва алюминийсига божлар жорий этиш борасидаги қарори ўзини оқламаслиги ҳамда бу жуда ёмон эканини маълум қилди», - дейилади хабарда.
Мэйнинг сўзларига кўра, АҚШ, Британия ҳамда ЕИ хавфсизлик соҳасида яқин иттифоқчилар саналади.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Европа бутун дунё бўйлаб очиқ савдо нақадар муҳим эканини яхши тушунади.
Шу билан бирга, томонлар бу масалани яқин орада бўлиб ўтадиган G7 саммитида муҳокама қилишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШ билан ўз манфаатига зид бўлган келишувларга эришмаслиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026