Спорт | 17:31 / 06.06.2018
9475
2 дақиқада ўқилади

8 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди

Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг янги раҳбарияти мамлакатда ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш, ёшларни каратэга янада қизиқтириш йўлида ислоҳотларни бошлаб юборган. Бунгача Самарқанд вилояти каратэ федерациясида конференция ташкил қилиниб, юзага келган муаммолар, камчиликлар кўтарилган ва якунда вилоят каратэ федерациясига янги раҳбар тайинланганди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг ташаббуси билан саккиз йилдан буён фаолияти тўхтаб қолган Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди ва яна фаолият олиб борадиган бўлди. 

Қайд этиб ўтиш лозимки, ўз вақтида мазкур федерация ўзбек каратэсининг асосий бўғини ҳисобланарди, аммо сўнгги саккиз йилда ташкилот фаолияти тўхтаб қолганди.

Қайта жонлантирилган федерацияга Алижон Ҳамроев раис этиб сайланди. Қаҳрамон Деҳқонов ва Дониёр Қурбонбоевлар раис ўринбосари лавозимида иш олиб борадилар. Ҳусниддин Сопиев эса Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. 

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид