Ўзбекистон | 16:42 / 07.06.2018
7026
3 дақиқада ўқилади

Аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тизими яхшиланади

Фото: Коммерсантъ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Республика аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви ва оқава хизматлари тизимини янада яхшилаш тўғрисида”ги Молия вазирлиги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ–3507-сон “2018 йил учун инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги қарорига асосан 2018 йилда“Тоза ичимлик суви” жамғармаси ҳисобидан дастлабки қийматларига кўра жами 584,7 млрд. сўм, жумладан қишлоқ жойларида қурилаётган намунали уй-жойлар ва хизмат уйларининг ичимлик суви тармоқларини қурилишига79,8 млрд. сўм ҳамда республика аҳоли пунктларини ичимлик суви ва оқава хизматлари билан таъминлаш ишларига 504,9 млрд. сўм ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари аҳолисини ичимлик суви ва оқава хизматлари таъминотини янада яхшилаш бўйича қўшимча ишларни 2018-2020 йилларда амалга ошириш ҳамда талаб этиладиган маблағларни босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари аҳолисини ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини 2018-2020 йилларда молиялаштириш тармоқ жадвали тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.

Тегишли вилоятлар ҳокимликлари 2018-2020 йилларда вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва оқава хизмати тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларни Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” жамғармаси ҳисобига ўтказиб берилишини ва жамғарма орқали молиялаштирилишини таъминлайдилар.

Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ичимлик сув ва оқава хизмати тизимини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – буюртмачи;
“Ўзбеккоммуналлойиҳакурилиш” давлат унитар корхонаси – бош лойиҳалаштириш ташкилоти;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари – бош пудрат ташкилоти этиб белгиланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид