Жаҳон | 12:37 / 07.06.2018
7167
1 дақиқада ўқилади

Британия F-35 қирувчиларини муддатдан аввал қабул қилиб олди

Фото: PA

Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Американинг тўртта F-35B Lightning бешинчи авлоддаги қирувчисини қабул қилиб олди, улар Норфолк графлигидаги базага режалаштирилган муддатдан икки ойга аввалроқ келган. Бу ҳақда ҲҲК сайтида хабар берилди.

«Энди Британияга тегишли бўлган энг замонавий қирувчилар Норфолкдаги ўзининг янги уйига келтирилди. Улар АҚШдан амалга оширилган трансатлантик парвоздан сўнг кеча кечқурун Британия ерига қадам қўйди», - дейилади ҳарбий маҳкама сайтидаги хабарда.

Буюк Британия ҳаммаси бўлиб шундай турдаги 138та қирувчи харид қилишни режалаштирмоқда. Мамлакат ҳукумати 2021 йилга қадар янги ҳарбий самолётлар учун 12 млрд фунт стерлинг сарфлаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ F-35 қирувчи самолётларни етказиб бермаса, нима қилишини айтганди.

Мавзуга оид