Жаҳон | 19:26 / 07.06.2018
12987
1 дақиқада ўқилади

Хитой ШҲТга аъзо давлатларга 100 миллиард доллар ажратади

Фото: CGTN

Хитой Давлат тараққиёт банки ШҲТга аъзо давлатларга 100 миллиард доллардан зиёд миқдорда кредитлар ажратади, дея хабар беради Uzreport.

Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Банклараро бирлашма кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда банк Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга кредит ажратилиши ҳақида эълон қилди. Бу сафар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон банклари билан янги кредит битимлари имзоланди.

Циндао саммити арафасида банк сектори вакиллари ҳамкорлик масалалари, халқаро молия институтлари билан алоқалар, «Бир камар, бир йўл» ташаббуслари доирасида лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ ажратиш, кўп томонлама қўшма дастурларни илгари суриш масаласини муҳокама қилдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид