Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси фаластинлик 4 шахсни ўлдирди, 618 киши жароҳат олди
Фото: REUTERS/Ibraheem Abu Mustafa
Ғазо секторида Исроил армияси билан юз берган тўқнашувлар давомида фаластинлик тўрт шахс ҳалок бўлди, яна 618 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Кидрага асосан хабар бермоқда.
«Ғазонинг шарқий чегараларида юз берган тўқнашувлар оқибатида фаластинлик тўрт шахс ҳалок бўлди, яна 618 нафар фаластинлик жароҳат олди, улар орасида саккиз киши оғир жароҳат олган», - дея айтиб ўтди матбуот котиби.
Исроиллик ҳарбийлар ҳисоб-китобларига кўра, минтақадаги норозилик намойишида тахминан 10 минг фаластинлик иштирок этмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, намойишчилар шиналарни ёқишмоқда, тошлар ва қўлбола портловчи қурилмаларни отишмоқда, шунингдек, осмонга ёқиб юборган варракларни учириб, чегаранинг қарама-қарши томонида ёнғинлар юзага келтиришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ исроиллик ҳарбийлар фаластинлик ҳамширани ўлдиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:07 / 27.04.2026