Жаҳон | 09:16 / 09.06.2018
3739
2 дақиқада ўқилади

НАТО Ироққа юзлаб ҳарбий йўриқчиларини юборади

Фото: Reuters /Yves Herman

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, Шимолий Атлантика Альянси Ироққа юзлаб ҳарбий йўриқчилардан иборат бўлган янги миссиясини жўнатади. Улар Ироқ қуролли кучлари ходимларини ўқитиш билан шуғулланади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Ироқ ҳукумати ва глобал коалиция мурожаати муносабати билан НАТО яқинда Ироққа янги миссия жўнатади, у бир неча юзлаб ҳарбий йўриқчилар ва ходимлардан иборат бўлади. Биз Ироқ ҳарбийларини шуғуллантирамиз ҳамда Ироқ ҳарбий машғулот марказларини ривожлантирамиз», - дея айтиб ўтди Столтенберг.

Бош котибнинг фикрича, янги миссия альянснинг Ироқ ҳарбийларини ўқитиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унинг фикрича, бундай қўллаб-қувватлов Ироқ армиясига мамлакатни ҳимоя қилиш ва ИШИД террорчилик гуруҳи яна кучайишига йўл қўймасликда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилиши ҳақида баёнот берганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид