Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Давлат раҳбари Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилади.
Шунингдек, президент вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифаларни белгилаб беради.