Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маслаҳат берувчилар кўп бўлар экан» - Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Тадбиркор сифатида ўз ишимни сартарошхона ва оёқ кийими тузатиш ширкатини очиш билан бошлаганман. Ўшанда 17 ёшда эдим. Ўша пайт давлат томонидан кўплаб кооперативлар очилганди. Бизнесни энг қуйи поғонадан ўрганганман, десам хато бўлмайди. Устозим эса - халқимиз. Хоббига келадиган бўлсак, халққа хизмат қилиш, бир одамга фойдам тегишдир. Албатта, китоблар ҳам ўқийман», - деган у.
«Ҳокимларга маслаҳат берувчилар кўп бўлар экан. Олдин ҳам бошқа ишдаги тажрибамда кўргандим буни. Жамоамда ҳам маслаҳат бериб, ҳам ўша ғояни амалга оширадиган одамлар бўлишини хоҳлайман. Фақат маслаҳат берувчи эмас, балки ғоя бериб, ўзи ҳам шу ғояни амалга оширишда иштирок этадиган одамлар керак», - деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ортиқхўжаев бизнесдан четлашгани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026