Жаҳон | 08:04 / 16.06.2018
4090
1 дақиқада ўқилади

Боливияда юз берган ЙТҲда 17 киши ҳалок бўлди

Боливияда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Erbol хабар бермоқда.

Радиостанция маълумотларига кўра, авария сабаб яна 22 киши жароҳат олган.

Таъкидланишича, йўловчи автобус Потоси шаҳри яқинидаги шосседа қояга келиб урилган.

Фото: erbol.com

Полиция ходимлари сўзларига кўра, аварияга тезликни ҳаддан ташқари ошириб юбориш сабаб бўлди.

Фото: erbol.com

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда автобус иштирокида фожиа юз бергани, 17 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид