Исроил томон портловчи моддали варраклар учирилиши кўплаб ёнғинларга олиб келди
Исроиллик ўт ўчирувчилар Ғазо секторидан Исроил томон портловчи моддали варраклар учирилгандан кейин 400 дан ортиқ ёнғинни ўчиришларига тўғри келди. Бу ҳақда Haaretz нашри маълум қилди.
“Биз бу муаммога қарши 1,7 млндан 2 млн шекелгача (550 минг доллар) миқдорда қўшимча маблағ сарфладик. Гап мамлакатнинг турли туманларидан кўмак сифатида келган ўч ўчирувчиларнинг минглаб соатлик иши ҳақида кетмоқда”, деб айтган ўт ўчириш хизмати ходими Деди Симчи.
Симчи шундай ҳолатлар яна содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг айтишича, “Исроил аҳолиси ёнғинларга тайёр туриш ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари муҳимдир”.
Бундан бир кун аввал Times of Israel нашри фаластинликлар 15 июнь куни Ғазо секторидан Исроил томон портловчи қурилмали 5 мингта варрак учириш билан таҳдид қилганларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024