Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ёнувчи шарларга жавобан Ғазога авиазарба берди
Фото: AP/Dan Balilty
Исроил авиацияси фаластинликлар ёнғин уюштириш мақсадида Исроил томон учираётган ёнувчи шарларга жавобан ХАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги инфратузилмасига авиазарба берди.
Зарба оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Ёқилғи ёки портловчи моддалар бириктирилган шарлар ва варраклар кўринишидаги янги ҳужум усули фаластинликларнинг намойишлари бошлангандан кейин пайдо бўлди. Бу шарлар ва варраклар оддийлигига қарамасдан, катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон майдонларида ёнғин чиқариб, миллионлаб доллар зарар келтирган.
Исроилликлар ўз дронларини бу шарлар ва варракларни уриб туширишга мўлжаллаб мослаштиришган, улар учириладиган ҳудудларга огоҳлантирувчи ўқ узишмоқда ва ХАМАСнинг ҳарбийлашган қанотига тегишли турли объектларни бомбардимон қилишмоқда.
Мавзуга оид
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026