Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулдаги KOTFA 2018 кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳамда хусусий сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан ҳамкорликда KOTFA 2018 туристик кўргазмасида иштирок этди. Мазкур кўргазма 14-17 июнь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар беради Қўмита матбуот хизмати.


Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этувчи ранг-баранг ва ёрқин стенд кўргазмага ташриф буюрганларнинг эътиборини жалб қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу кўргазма ташкилотчиси Kotfa Co Ltd компанияси раҳбари бошчилигидаги делегация Ўзбекистон стендига қизиқиш билдирган.

Корея Республикасининг 33 йиллик тарихга эга жаҳон туристик ярмаркаси (KOTFA) мамлакатдаги энг йирик халқаро ярмарка ҳисобланади. Унда 70 мамлакат ўзининг туристик ресурслари ва маданиятлари тарғиботи билан иштирок этади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
18:31 / 09.06.2026