Жамият | 11:26 / 20.06.2018
27947
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ислом институтида тўлов-шартнома миқдори қанча?

Фото: islaminstitut.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июнь кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 15 июнь дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти сайтидаги маълумотларга кўра, институтга “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади.

Тошкент ислом институтида қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан ва қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:

– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон)  63 балл
–  Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1= 93 балл
–  Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1= 33 балл

Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) белгиланди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтган 2017-2018 ўқув йили кундузги таълим учун тўлов-шартнома миқдори 7 475 000 (етти миллион тўрт юз етмиш беш минг) сўм, махсус сиртқи таълим учун тўлов-шартнома миқдори 6 500 000 (олти миллион беш юз минг) сўм қилиб белгиланган.

Мавзуга оид