Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч кишининг ҳаётига суиқасд қилган шахс қўлга олинди
19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи Д.Г. маст ҳолда Амир Темур кўчасида жойлашган “Марварид” номли ошхона олдида ўзаро жанжал оқибатида шу туманда яшовчи М.М.нинг чап билак қисмига, Миробод туманида яшовчи О.Т.га ва Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Х.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада М.М., О.Т. ва Ш.Х. касалхонага ётқизилганлар. Д.Г. қўлга олинган.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
16:28 / 13.06.2026