Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия қирғоқларида 237 нафар африкалик қочқин қутқарилди
Ливиянинг Караполи шаҳри қирғоқларида 237 нафар қочқин қутқарилди. "Анадолу" агентлиги Ливия Миллий ярашув ҳукумати ҲДК қўмондонлиги берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ноқонуний мигрантлар икки қутқарув операцияси доирасида қирғоққа олиб чиқилди. Уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган.
Биринчи операция Караполи шаҳри шимолидан 20 км, иккинчиси эса 36 км масофада ўтказилган.
Қутқарилганларнинг аксарияти - Судан аҳолиси.
Мигрантлар Тажур шаҳридаги марказга етказилган, у ерда улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, гуманитар ёрдам олишди.
Сўнгги бир неча кунда Караполи қирғоқларида қутқарилган қочқинларнинг умумий сони 680 нафарга етган.
Мавзуга оид
23:35 / 17.06.2026
“Қора қитъа”ни қутқармоқчи бўлган Райан — африкаликлар учун қудуқ қазиб берган 6 ёшли бола
08:35 / 12.06.2026
Трансаква: Африка харитасини ўзгартириши мумкин бўлган мегалойиҳа
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
08:50 / 05.06.2026