Ўзбекистон | 12:20 / 25.06.2018
14116
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 51-сессияси бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашди. 

Кун тартибида асосий масала бўйича 2009 йилдан бери туманга раҳбарлик қилиб келаётган Баҳромжон Азимович Жуманов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига айни пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Илёс Валериевич Новиков тайинланганлиги депутатлар томонидан тасдиқланди.

Б.Жумановнинг узоқ йиллик фаолияти тўғрисида вилоят ҳокими, депутатлар, ҳамда туман фаоллари ижобий фикрлар билдириб ўтишди. Шу билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам тилга олиниб, бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича янги тайинланган раҳбар олдидаги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мавзуга оид