Ўзбекистон | 23:40 / 27.06.2018
40068
2 дақиқада ўқилади

Тошкент-Жидда-Тошкент рейси йўлга қўйилади

Фото: KUN.UZ

Ҳафтасига бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

26 июнь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК дирекциясида авиакомпания ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда шунингдек зиёрат туризми дастури бўйича бевосита сайёҳларни жалб қилиш билан шуғулланувчи туроператорлар ҳам иштирок этишди. 

Музокаралар давомида мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш концепцияси, бу масалада миллий авиаташувчининг роли, шунингдек Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйиш имкони муҳокама қилинди. 

Учрашув якунларига кўра, МАК томонидан 2018-2019 қишки навигация даврида ҳафтасига бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Рейслар Boeing 767 ҳамда 787Dreamliner авиалайнерларида амалга оширилади. 

Рейсларни амалга оширишни бошлаш санаси ва парвозлар жадвали ҳақида қўшимча хабар берилади, дейилади манбада. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид