Ўзбекистон | 12:15 / 28.06.2018
5432
1 дақиқада ўқилади

Сенаторлар фаолиятида планшетдан фойдаланмоқда

Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлисида илк марта сенаторлар электрон ахборот ташувчи мобиль қурилмалардан (планшет) фойдаланган ҳолда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ялпи мажлисда 78 нафар сенаторнинг иштироки тасдиқланган. Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев "ортиқча қоғозбозлик ва сарфларни камайтириш, ишларни самарали ташкил этиш мақсадида" сенаторларга планшет тарқатилгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Планшетлар хотирасига муҳокамага қўйилган барча қонунларнинг электрон матни киритилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам планшетлардан фойдаланган ҳолда ишлашни амалиётга киритганди.

Мавзуга оид