Жаҳон | 23:57 / 01.07.2018
22127
1 дақиқада ўқилади

Болгария дунёда аҳолиси энг тез камайиб кетаётган давлат деб аталди

Фото: GlobusNews.net

Болгарияда аҳоли сони камайишда давом этмоқда. БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти маълумотларига кўра, Болгарияда аҳоли сони 7 млндан камайиб кетган. Бу ҳақда Болгарияда бир кунда 120 киши туғилиб, 193 киши вафот этгандан кейин маълум қилинган. 

“Бу оғир янгиликдир. Болгария демографик ўлим ёқасида, у ўлмоқда. Биз дунёда энг тез камайиб кетаётган миллатмиз”, деб айтган болгариялик академик Пётр Иванов.

Болгария аҳолисини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, мамлакатда 1946 йилда 7029349 киши, 1985 йилда эса 8948649 киши бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, Болгария аҳолиси 6999663 кишини ташкил қилмоқда. Шу тариқа, охирги 33 йил ичида мамлакат аҳолиси деярли 2 млн кишига камайиб кетган.

Мавзуга оид