Жаҳон | 22:43 / 01.07.2018
5624
2 дақиқада ўқилади

Трамп Евроиттифоқни савдо соҳасида Хитой каби зарар етказмоқда деб ҳисоблайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Евроиттифоқ савдо соҳасида, Америкага салбий таъсир кўрсатмоқда дея тахмин қилмоқда, буни Хитой томонидан етказилаётган зарарга қиёслаш мумкин. Трамп якшанба куни Fox News телеканалида эфирга узатилган интервьюда шундай баёнот билдирди. 

Дональд Трампга "ЕИ мамлакатларидаги иттифоқдошлари билан ҳамкорликда савдо соҳасида Пекинга қаршилик қилган яхши эмасмикан?" қабилида савол берилган. "Европа Иттифоқининг ўзи, эҳтимол, Хитой каби ёмондир, шунчаки бироз камроқ, - деди АҚШ президенти. - Уларнинг бизга нисбатан қилган ишини яхши деб бўлмайди".

У ЕИ ҳақида сўзлар экан, шундай деди: "Улар Mercedes'ларни юборишади, биз эса уларга ўзимизнинг машиналаримизни йўллай олмаймиз. Улар бизнинг фермерларимизга нисбатан қандай йўл тутишмоқда, қаранг, уларга бизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизнинг кераги йўқ. Биз ўзимизникиларни ҳимоя қилмаймиз, улар эса - ҳа", - дея таъкидлади Трамп.

"Евроиттифоқ билан савдо соҳасида муаммоларимиз бор, лекин биз уларни муҳофаза қилиш учун НАТОга анча маблағ сарфлаймиз", - деди Трамп.

Мавзуга оид