Жаҳон | 14:54 / 02.07.2018
8832
1 дақиқада ўқилади

Ҳавонинг ифлослиги бир йилда 3.2 млн диабет касаллигига сабаб бўлди

Фото: Global Look Press

АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳавонинг ифлосланиш даражаси дунё бўйлаб диабетик касалликлар сони ошишига таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Lancet Planetary Health журнали ёзмоқда.

Тадқиқот натижасига кўра, биргина 2016 йилнинг ўзида ифлос ҳаво 3.2 млн қанд хасталиги билан касалланиш ҳолатига сабаб бўлган. Бу умумий касалликлар сонининг 14 фоизини ташкил этади. АҚШнинг ўзида ҳавонинг ифлослиги йилига 150 минг янги қанд касаллиги билан хасталаниш ҳолатига сабаб бўлмоқда. 

Умуман, 30 млн.дан ортиқ америкалик қанд хасталигига дучор бўлган, дунё бўйлаб бу рақам тобора кўпайиб бормоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, 2014 йилга келиб 422 млн катта ёшдаги кишига шу касаллик ташхиси қўйилган. 1980 йилда бу рақам 108 млн.ни ташкил этган.

Мавзуга оид