Ўзбекистон | 19:33 / 03.07.2018
22768
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон АЭС қурилиши бўйича келишув устидаги ишларни якунламоқда

© AFP 2018 / Philippe Desmazes

«Росатом» корпорацияси томонидан Ўзбекистонда икки блокли атом электр станциясини қуриш бўйича келишув якуний босқичда, деб маълум қилди корпорация раҳбари Алексей Лихачев Россия бош вазири Дмитрий Медведевга.

«Ўзбекистонда иккита йирик блокни қуриш тўғрисидаги келишув якуний босқичда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ўтган йилнинг декабрида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаганди. Ҳужжатда қатор йўналишларда, жумладан, республикада АЭС қурилиши ва уран конларини ўзлаштириш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган. Россия томони Ўзбекистонга ВВЭР-1200 туридаги икки блокли атом электр станцияси қуришни таклиф қилган эди. 

Шу йилнинг май ойида «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда атом электростанциясини қуриш масаласи муҳокама марказига айлангани ҳамда Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф этганини маълум қилди.

Мавзуга оид