Жаҳон | 12:08 / 04.07.2018
18208
1 дақиқада ўқилади

Видео: Хитойда кўчки ва сурункали ёмғирлардан сўнг йўл қулади

Хитойнинг Сичуан провинциясида ноқулай об-ҳаво туфайли йўл қулади. Ушбу воқеа акс этган видеода йўлнинг 50 метрлар келадиган қисми аста-секинлик билан қулаганини кўриш мумкин. 

Ҳодиса рўй берган Guang'an шаҳрида сурункали ёмғир ёғиши сабаб тоғ кўчкилари рўй берган эди. Тоғ кўчкиси рўй бериши бошланган вақтда маҳаллий ҳокимият вакиллари йўлни ёпиб қўйишган ва йўл қисмини одамлардан холи қилишга муваффақ бўлган. Бунинг натижасида гарчи кўчки йўлни тўсиб қўйган ва йўлнинг қулашига олиб келганига қарамай, одамлар орасида қурбонлар кузатилмаган. 

Таъкидланишича, Хитойнинг жанубий минтақаларида ёмғир мавсуми давом этаётгани туфайли бу ҳодиса биринчи марта рўй берган фалокат эмас.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид